Каникулда Қонликўлга!!!

Ҳурматли Қорақалпоғистонликлар ва республикамиз меҳмонлари!

Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 30 июн санасидан бошлаб туризм мавсумининг очилганлигини эълон қиламиз.

Агар, ёзги дам олиш вақтингизни ота-оналарингиз, оила аъзоларингиз ҳамда фарзандларингиз ёки дўстларингиз билан табият қўйнида, кўл бўйида, мазмунли ва кўвнок ўтказмоқчи бўлсангиз, Сизни пойтахтдан 80 км узоқлиқда, «Нукус-Қўнгирот-Мўйноқ» автойўли бўйида жойлашган Қонликўл туманига чақирамиз!!!

Республикамизда ягона «90-йиллар музейи» ва «Китоблар эсдалиги», барча қўлайликларга эга миллий утовлар, отларга миниб гўзал жонли табият қўйнида саёхатга чиқиш, миллий ва қушни халқлар таомлари билан жонли овозда кўйлаши, етти ғазинанинг бири балиқ, табиий тоза асал, экологик тоза мева-полиз ва боғча маҳсулотларидан татиб куришни ҳоҳласангиз, Сизни Қонликўлга таклиф этамиз!

«90-йиллар музейи»

Музейдаги экспонатлар, халқимиз томонидан мустақиллигимиздан аввалги ҳамда кейинги даврларда фойдаланган электро-техник асбоблардан 700 дан зиёд экспонатга эга (телевизор, компьютер, калькулятор, магнитофон, фотоаппаратлар, аудио ва видео аппатуралар, кассеталар, пул купюралари билан тийинлар, телефонлар, авторучкалар ва ҳаказо), шунингдек, бу ерда «90 йиллар почтаси» хизмати йўлға қўйилган бўлиб, Сиз маҳсус «Қонликўл» белгиси туширилган открыткаларда яқинларингизга хат йўллашингиз мумкун.

Бу музейда тамошабинлар учун болалик, ёшлик  даврларини хотирлаш, ёшлар учун мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида фойдаланган электро-техник ва маиший буюмлар билан танишиш, мустақиллик йилларида юз берган янгиланиш ва ривожланишлар билан таққослаш имконияти аълоҳида таассурот қолдиради.

«Arba» этнокафеси

«Асел-ләззет» хусусий корхонаси томонидан «Наврўз» овул  фуқаролар йиғини худудидаги А-380 «Гузор-Бухара-Нукус-Бейнеу» автомагистрали бўйида жойлашган.

Бу этномиллий дам олиш маркази ҳам барча қўлайликларга эга, қорақалпоқ, түркман, қозоқ халқлари миллий утовлари ҳам ўзбек халқининг миллий тапчанларида дам олиш учун имканиётлар яратилган. Шунингдек, меҳмонлар учун театрлаштирилган кичик  тамошалар, жонли овозда кушни халқларнинг дастүрий ва замонавий қўшиқлари ижро этилади, моҳир ошпозлар томонидан қушни халқлар таомлари ва бошқада замонавий таомлар тайёрланади.

Бу ердаги «Сувенирлар дуконча»сида «Орол денгизи минтақаси ҳавоси» каби ва бошқа ўзгача, қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган ҳар ҳил сувенирларни эсдалик сифатида сотиб олишингиз мумкун.

«AlimSeyis» отчиликга иқтисослаштирилган фермер хўжалиги

Фермер  хўжалиги шу йили ташкиллаштирилиб, бугунги кунда жами 100 бошқа яқин отлар боқилмоқда. Ота-боболари бир асрдан буён отчилик билан чуғулланиб келаётган, бу хўжаликда инглиз, қарабайир, ахилтеке каби наслдор 20 дан зиёд отлар республикамизнинг ва туманларнинг тўйлари ва отлар мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келаётган фермер ва сейислар авлоди билан танишишингиз мумкун.

Ҳозирги кунда отлар кўпатириш, насл олиш ва яна 5 га майдонда мева боғини яратиш, шунингдек, туячиликни ривожлантириб, келажакда халқимизни шубат ва қимиз маҳсулотлари билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ўринда меҳмонларга қўлай дам олиш ўринлари, ўтовлар, миллий таомлар, тажрибали йўл бошловчилар билан биргаликда от миниб, гўзал табият қўйнида саёхат қилиб, дўстларингиз билан алов атрофида қўшиқлар айтиб, дам олиш учун имканиятлар яратилган.

«Китоблар эсдалиги» монументи

Туман марказида, халқнинг маданий дам олиш майдончасида Ўзбекистон Республикасида ягона бўлган «Китоблар эсдалиги» монументи жойлашган. Бу ерда ҳар куни халқимиз ва ёшлар келиб, кўлайли ўриндиқларда китоб ўқиб, дам олиши мумкун. Шунингдек, халқимиз, асосан абитуриент ёшлар ўртасида «Китоблар эсдалиги»га келиб, китоб ўқишга, билим олишга қизиқувчилиги ортиб, келажакга деган ишонч орттирадиган ўрин деген тушунчалар шаклланмоқда.

Шунингдек, худди шу майдонда яна бир ўзгача «Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамияттаги ўрни» номли эсдалик ўрнатилган бўлиб, бу ўқимайдиган ва меҳнат ишламайдиган, инсонларнинг жамиятимиз ва халқимиз ўртасида ўрни қай даражада эканлигини аниқ  кўришингиз мумкун.

Асаларичилик соҳаси

Туман худудида асаларичиликга иқтисослаштирилган бир қанча фермер хўжаликлари бўлиб, бу ерда ўзларингиз ва фарзандларингиз билан биргаликда асал маҳсулотларини етиштириш усуллари, асалариларини парвариш қилиш, асални йиғиш технологиялари билан танишиш, инсон саломатлиги учун жудаям фойдали бўлган асал етиштиришни ўз кўзи билан кўриш ва табиий тоза асал маҳсулотларидан татиб куриш ва арзон баҳоларда сотиб олишингиз мумкун.

Санаот корхоналарисоҳаси

«Kanteks invest» МЧЖ ип-калава ишлаб чикариш фабрикасида қурилиш ишлари билан бугунги кунда 350 нафар ишчи банд. Келажакда бу фабрикадан йилига 27-30 миллион АҚШ доллари микдорида фойда олиш режалаштирилган.

«International construction machinery» МЧЖ кунжутни қайта ишлаб чиқариш ва экспортга қилиш билан шуғулланади.

Бу ерда ойига 400 тонна кунжут қабул қилиниб, ўндан 100 тонна кунжут ёғи ишлаб чиқариш ва келажакда 150 нафар одамни иш билан  таъминлаш режалаштирилган.

Агротуризм соҳаси

Бу соҳада деҳқонларимиз томонидан овул хўжалиги маҳсулотлари, фарзандларингиз учун кундалик кийим, нон, мева-полиз, боғча ва бошқада озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший товарлари учун асосий хомашё -  пахта, ғалла етиштириш агротехнологияси билан ўз кўзингиз билан кўриб танишиш ва ўнда бовосита иштирок этишга, агар, ёзги дам олиш вақтида пишикчилик мавсумида келишни ҳоҳласангиз табиий ва экологик тоза мева-полиз ва боғча маҳсулотларидан татиб куриш, арзон баҳоларда сотиб олишингиз мумкун.

Айтиб ўтилган объектларга экотур ташкиллаштирилади.

Барчангизни Қонликўлда меҳмон бўлишга таклиф этамиз!!!

Мурожат учун телефонлар:   +998907241787

Телеграмм: Каникулда Канликолге