«Қонликўл» шаҳарча фуқоралар йиғинида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Қулмуратов Абдимуратка ногиронлар аравачаси топширилди



Қонликўл туманини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари билан ижтимоий соҳаларнинг аҳволини ўрганиш ҳамда муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам бериш, фуқораларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутатлари билан сенаторлари томонидан туман худудларида уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашишди ва аҳолининг яшаш тарзини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида туман худидаги «Қонликўл» шаҳарча фуқоралар йиғинида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Қулмуратов Абдимуратнинг ногиронлар аравачасига иҳтиёжи борлиги аниқланди ва Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов билан биргаликда ногиронлар аравачаси топширилди.