60 ёш-ҳаёт энди бошланади



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабр кунги «Ўзбекистон фаҳрийларини ижтимоий қўллаб-қўвватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида»ги ПФ-4906-сонли фармони ва 2016 йил 28 декабрдаги «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қўвватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-2705-сонли қарорида белгиланган талаблари бўйича давлатимиз томонидан кексалар билан фаҳрийларга катта эътибор қаратилмоқда.

Фармон ва қарор талабларининг ижроси ҳамда нуронийларнинг маънавий ва маданий дам олиши учун Қонликўл тумани ҳудудида «Нуранийлар маскани» солиниб фойдаланишга топширилди.

Бу маскан тумандаги «Бахтли» халқнинг маданий дам олиш марказида маҳаллий бюджет ҳисобидан қуриб битказилди, қурилиш ишлари «Qanliko’l qurilis invest» маъсулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилди.

Бу ерда нуронийлар учун мингдан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхона, номозхона, ошхона, тиббий хизмат кўрсатиш хонаси ҳамда дам олиш хоналари ташкиллаштирилган.

Бундан ташқари, масканда, туман фаҳрийлари компьютердан фойдаланиш ва интернет тармоқларида маълумот олмашиш бўйича бепул ўқитилади.