Туманда қанча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди



Ҳурматли Президентимизнинг экспорт ва импорт талабларига бўлган эътибори асносида туман худудидаги деҳқон фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларини экспортка чиқариш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича 2018 йил бошидан «Алтинкўл Азаматлари» агрофирмаси томонидан 24 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотларни экспортка чиқариш белгиланиб, ҳозирги кунда 6,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан хўжалик буюмлари экспорт қилинди.

Шунингдек, «Қонликўл био инвест» МЧЖ томонидан ҳам маҳсулотлар экспорт қилиниб, 2018 йилнинг 2 ойи давомида жами 31,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспортка чиқарилди.