Ҳеч ким эътибордан четда эмас



Өзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрь кунги «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қўвватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-3268-сонли қарорига мувофиқ, туман ҳокимлиги билан тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари томонидан туман худудидаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини моддий ва маънавий томондан қўллаб-қўвватлаш, жамиятда ўз-аро дўстлик, тотувлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хайрия тадбирлари асосида, худудларни ўрганиш жараёнида аниқланган муҳтожликлари асосида, Қонликўл тумани 1-сектор ҳудудидаги «Қонликўл» овул фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисидан айрилган Алламуратова Гулайимга замонавий тикув машинаси топширилди.

Мана шундай, хайрия тадбирлари туман худудида давом этмоқда.