Суғурталаш турлари қандай биласизми?



Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосий тармоқларида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларга ҳамда аҳолига кўрсатиладиган маҳсус суғурталаш  хизматлари қаторида «КАФОЛАТ» суғурталаш компанияси» акционерлик жамияти суғурталаш бозорида ўз ўрнига эга хизматлардан саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрь кунги «КАФАЛОТ» суғурталаш компанияси» акционерлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш тадбирлари ҳақида»ги ПП-3317-сонли Фармонига мувофиқ, «КАФОЛАТ» суғурталаш компанияси»нинг аҳамияти дастурлари белгиланди:

-биринчи, гаров ва лизинг объектларини зарардан, ёнғиндан ва табиий қатарларидан суғурталаш, шунинг билан бирга, мол-мулк, ускуналар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини барча хавфсизликлардан суғурталаш орқали тадбиркорлик субъектларига суғурталаш ҳимоясини таклиф этиш,

-иккинчи, санаот корхоналари ва иқтисодиёт соҳаларидаги қурилиш объектларини барча таваккалчиликлардан ҳимоялашни таъминлаш,

-учинчи, ҳудудлардаги ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш бўйича давлат дастури доирасида юридик ва жисмоний томонларга суғурталаш ҳимоясини таклия этиш ва юртимизнинг барча ҳудудларда аҳолини «Маҳалла» фонди, «Нуроний» жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи билан биргаликда кенгайтириш,

-тўртинчи, аҳолини шахсан суғурталаш инфекцион касалликлардан суғурталаш бўйича суғурталаш ҳимоясини таклиф этиш,

(юқумли касалликлардан суғурталаш ҳолатлари дея тан олинган сальмонеллёз, хавфли полиомиелит, вирусли гепатит, стафилококкли (биринчи маротаба озиқ-овқатдан заҳарланганда), вирусли гепатит, ботулизм, бруцеллёз, дифтерия, менингококколи юқумли касаллиги, каналардан юқадиган вирусли энцефалит, иш терлама, дизентерия, қутуриш, эпидемик паротит, қорамиқ, қизилча, йўтал жами 17 та турдаги касалликлар билан оғриганда суғурталаш хизмати кўрсатилади.)

-бешинчи, ёшлар учун тура ржой қуриш дастурлари бўйича уйларни суғурталаш,

-олтинчи, янги инновацион суғурталаш маҳсулотларини яратиш орқали суғурталаш фаолиятини кенгайтириш,

-еттинчи, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб, виртуал офислар ва суғурталаш хизматларини кўрсатишнинг янги каналларини яратиш, онлайн тўламди амалга ошириш имканиётига эга бўлган интернет дукондан фойдаланиш орқали суғурталаш хизматларини умум жаҳон интернет тармоғи орқали сотишни ривожлантиришда суғурталаш хизматларини кўрсатиш сифатини оширишга аълоҳида эътибор қаратилган.

-саккизинчи, Ўзбекистон Республикаси Ер русурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда маҳсус суғурталаш хизматларини кўрсатиш учун кўчмас мулк объектлари ҳақида маълумот олмашиш бўйича автоматик механизмни яратиш,

-тўққизинчи, суғурталаш ва қайта суғурталаш соҳасида фаолият юритувчи халқаро ташкилотлар била ниш олиб бориш белгиланган.

Шунингдек, суғурталаш компаниясига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-санаот палатаси билан биргаликда суғурталашнинг аҳамияти ҳақида халқ, корхона ва ташкилотлар ўртасида тушунтириш ишларин олиб борилмоқда.

Бу қабул қилинган фармоннинг амалга оширилиши аҳолининг суғурталаш институтига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва суғурталаш бозорини янада ривожлантириш, «КАФОЛАТ» суғурталаш компанияси» акционерлик жамияти фаолиятини янада такомиллаштириш, хизматлар сифатини орттириш ва халқаро талаблар билан стандартларига мувофиқ замонавий коорпоратив бошқариш усулларини жорий этиш каби вазифалар белгиланган.