Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати З.Ханиязов Қонликўл туманида



2019 йил 28 январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов Қонликўл туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз» овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими иштирокида халқ билан учрашув ўтказди.

Учрашув жараёнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмунига тўқталиб, Мурожатнома асосида ижтимоий-иқтисодий, қурилиш, туризм ва бошқада соҳаларни ривожлантириш асносида республикамизнинг иқтисодий потенциалини ошириш бўйича талаб ва топшириқларининг ижроси жараёнида амалга оширилаётган тадбирлар бўйича кенг турда тушунчалар бериб ўтди.

Бундан сўнг, аҳолининг яшаш тарзида, иш фаолиятида ҳамда давлат идораларида учраётган муоммалари билан таклифлари тингланди, аниқланган муоммаларга ўз ўрнида ечим топилди.

Шунинг билан бирга, халқ депутатларининг туман Кенгаши депутатлари томонидан туман худудидаги фуқораларнинг ўзини-ўзи бошқариш уюшмаларида олиб борилаётган ишлари билан ўтказаётган тадбирлари куриб чиқилиб, 2019 йилги «Йўл харитаси» га киритилган масалаларнинг ижроси бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, туман ҳудудидаги қурилиш объектларини бориб кўрди ва ҳозирги кундаги ҳолати билан танишди.

Бундан кейин, тумандаги 15-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси билан туман 3-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, олиб борилаётган ишлари ҳамда соҳадаги учраётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли соҳа вакилларига топшириқлар берилди.