Халқ депутатларининг Қонликўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессия мажлиси



Халқ депутатларининг Қонликўл тумани Кенгашининг навбатдаги сессия мажлиси бўлиб ўтди.

Сессия мажлиси кун тартибида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январ кунги «Фермер хўжаликлари ва бошқа ўишлоқ хўжалиги экин майдонларини оптималлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 14-сонли қарори талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида,  Қорақалпоғистон Республикаси Низомининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти ҳақида»ги 24-моддасига мувофиқ, туман ҳудудидаги ҳаракатдаги 300 дан ортиқ фермер хўжаликларининг экин майдонларини оптималлаштириш, ер майдонларини туман ҳокимлиги захира хорига қайтариб олиш масалалари кўриб чиқилди.

Сессиядаги масала бўйича, қарорнинг тегишли бандлари асосида, туман ҳудудудидаги фаолият юритаётган бир қатор қишлоқ хўжалиги деҳқон фермер хўжаликларининг ўз аризалари билан ер майдонлари ижара шартномалари бекор қилинди.

Шунингдек, туман ишчи гуруҳ томонидан ҳокимият заҳирасига қайтарилган ер майдонларига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиб олиш ҳамда ҳар томонлама ўрганиш жараёнида белгиланган соҳа бўйича иқтисосластирилганлиги белгиланган талабларга жавоб берадиган талабгорлар танлаб олинди.

Талабгор фермерлар 2019 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларига экиш ва суғориш, тухум, ёнилғи мойлаш материаллари, минерал уғитлар ва бошқада ҳаражатларни асосида етказиб бериши, янгидан ташкил этиладиган хўжаликларга уч томонлама шартнома асосида расмийлаштириш чоралари бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Шунинг билан бирга, ҳокимлик томонидан захира хори ҳисобидан қўшимча ер майдонларини ажратиш, фермер хўжаликлари ер майдонларини ҳокимлик захира хорига қайтариш бўйича Ҳукуматимиз томонидан белгиланган топшириқларига асосланган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.