Эълон



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январ кунги «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги экин майдонларини оптималлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 14-сонли қарорига мувофиқ, Қонликўл тумани ҳокимлиги захира хоридаги бўш турган қишлоқ хўжалиги экин майдонларини фермер хўжаликларига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириувчи корхоналарга ижорага бериш учун, туман ҳокимлиги  қошидаги тендер комиссияси томонидан қишлоқ хўжалиги экин майдонларига 2019 йил январ-феврал ойларида тендер ўтказилаётганлигини эълон қилади.

Тумандаги «Арзимбетқум», «Бескўпир», «Қонликўл», «Бўстон», «Наврўз», «Жана қалъа», «Қосжап» овул фуқаролар йиғинлари ҳамда «Жайҳун» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларидаги туман ҳокимлиги захира ер хоридаги бўш турган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари 2019 йил январ ойининг 25 санасидан бошлаб, ҳар ҳафтанинг жума куни тендер танлови ўтказилиб борилади.

Талабгорлар туман ҳокимлиги қошидаги тендер комиссиясига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Манзил:

Қонликўл тумани ҳокимлиги биноси.