«Гиёҳвандликга қарши курашиш» ойлиги



Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигиниң 2019 йил 15 январ кунги, жорий йилнинг 1 февралдан 1 март кунлари оралиғида «Гиёҳвандликга қарши курашиш» ойлиги доирасида «Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларнинг тарқалишига қарши курашиш» оператив профилактик тадбирини ўтказиш ҳақидаги маҳсус кўрсатмаси асосида, Қонликўл тумани Педагогика коллежида туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими тегишли идоралар билан биргаликда,  ўқувчи ёшлар ўртасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида, дастлаб «Ажалга етакловчи йўллар» мавзусида видеоролик  куйиб берилди ҳамда гиёҳвандлик, наркомания каби ёмон иллатларга қарши курашиш, ўларнинг олдини олиш, иллатнинг инсонга, ҳаётига тасири билан ўнинг оқибатлари, иллатнинг асосининг пулга тақалиши албатта, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши ҳақида кенг турда мисоллар билан маълумотлар айтиб ўтилди.

Шунингдек, бу ёмон иллатга йўлиқкан дунёда 500 млн дан ортиқ одамнинг асосий бўлагини 30 ёшгача бўлган ёшлардан ташкил топганлиги ва бунинг оқибатида 200 мингдан зиёд одамлар ҳаётдан кўз юмганлиги, юз бераётган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг 57 фойизи шу иллат билан чуғулланган ёшлар эканлиги ҳақида мисоллар келтириб ўтилди. Бу мисолларда намуна эмас қайталамаслик, келажагингизнинг аянчли якунланадиган оғир оқибатларидан сақланаши, шунинг билан бирга, жамаотчиликда бефарқ бўлмасдан, шу йўлдагиларни қайтаришга чақирди.

«Гиёҳвандликга қарши курашиш» ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари туман ҳудудидаги барча таълим муассасалари ва фуқаролар йиғинлари билан жамаотчилик ташкилотларда давом этмоқда.