«Депутат ва ёшлар» мавзусида учрашув



Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қонликўл тумани Кенгаши ва  Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг туман бўлими билан биргаликда «Депутат ва ёшлар» мавзусида учрашув ташкиллаштирилди.

Учрашувнинг мақсади, ёшларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш ҳамда Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган фармон, қарорларнинг ижроси билан Президентимизнинг давлат бошқарув сиёсати билан таништиришдан иборат.

Учрашувда,  йил давомида олиб борган ишлари билан амалга оширилган тадбирлари бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабр кунги Олий Мажлис Сенатига йўллаган мурожаати бўйича тушунчалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзаёев томонидан бир қатор янги вазифалар билан мақсадлар режалаштирилган ҳамда белгилаб берилган Мурожаатномада асосан ўтган йил давомида белгилаб берилган устувор йўналишлар, ривожланишлардаги таққослашлар, якунларини кенг жамиятчиликга тушунтириш, қурилиш соҳасидаги ютуқларини, ижтимоий соҳадаги ривожланишлар, аҳолининг бандлигини таъминлаш, ижтимоий – иқтисодий, сиёсий – ҳуқуқий онгини шакллантириш, тафаккурини кенгайтиришга қаратилган бўлиб, бу мурожаатномадан барча соҳа вакиллари фойдаланишлари, иш фаолияти давомида қўлланиши бўйича маълумотлар айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, шу мурожаатнома асосида аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш бўйича, инвестицияни ривожлантириш, кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш, иш ва ишлаб чиқариш ўнимдорлигини орттириш, иш ҳақи дароматларини ошириш, уларни қўллаб қўвватлаш, янги иш ўринларининг ортишига имкониёт яратиш, таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб борилиши ҳамда мурожаатнома топшириқларининг ижроси бўйича амалга ошириладиган, партия томонидан  бажариладиган вазифалар билан тадбирлар ҳақида айтиб ўтди.

Шунингдек, учрашувда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олди.