Сайёр қабулда ёш фермерларнинг мурожаатлари тингланди



Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабр кунги Олий Мажлисга йўллаган Муражаатномаси ва Ўзбекистан Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши 2019 йил 23 январ кунги 04-02/38-сонли фармойишига мувофиқ, Қонликўл туманида ёш фермерлер иштирокида сайёр қабул ташкиллаштирилди.

Сайёр қабулнинг мақсади, ёш фермерлар ҳамда фермер бўлиш истагидаги ёшларнинг аграр соҳадаги билимини янада такомиллаштириш, янги фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айландиришига ёрдам бериш, замонавий инновацион билим даражасини ошириш, фермер хўжаликларида юз бераётган муаммоларини бартараф этишдан иборат.

Сайёр қабулда, Ўзбекистон Ёшлар иттфоқи ҳузуридаги Ўзбекистон ёшлар фермерлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи А.Алланиязов, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Деҳқон фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши, тижорат банкларнинг туман бўлими билан тегишли идоралар ходимлари иштирок этишди.

Қабул давомида, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича «Томорқа» китабининг мазмуни ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

Сайёр қабулда, туман ҳудудидаги ёш фермерлардан туман ҳудудидаги ёш фермерлардан қишлоқ хўжалиги техникасини олиши  учун 250 млн сўм, чорвачилик фермер хўжалигини кенгайтириш учун 100 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит олиши бўйича мурожатлари тингланиб, 2019 йилнинг манзилли рўйҳатига олиниши бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, «Акимова Жупаргул» фермер хўжалиги раҳбари А.Қосбергенов фермер хўжалиги ҳисоб рақами тижорат банкларнинг Қўнғирот тумани бўлимида очилганлигини, ҳисоб рақамини Қонликўл тумани бўлимига ўзгартиш бўйича масаласи уша вақтнинг ўзида баратараф этилиши айтилди.