«Сари олтин автотех» хусусий корхонаси ўз ишини бошлади



Ўзбекистон Республикаси Президенитининг 2017 йил 8 август кунги «Худудларнинг фаол ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори талабларининг ижроси бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қонликўл тумани «Қўсжап» овул фуқоралар йиғини худуди фуқораси ёш тадбиркор Бахитбай Нагизов худуд аҳлининг истак ва таклифлари асосида «Сари олтин автотех» автомобильларга маиший хизмат кўрсатувчи хусусий корхонаси ўз фаолиятини йўлга қўйди.

Авваллари шаҳар ва туманларда автомобильларга маиший хизмат кўрсатиш шақобчаларига борадиган худуд аҳли корхонадаги автомобильларга кўрсатилаётган замонавий хизмат турларини, сифатини ҳамда коллеж битиувчиларини доимий иш билан таъминлаган ёш тадбиркорнинг фаолиятини яхши баҳолади.

Келажакда хусусий корхонани кенгайтириб янги иш ўринларини яратиб, аҳолининг бандлигини таъминлашда ҳамда туманимизнинг иқтисодий потенциалини оширишга, Ватанимизнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшишни режалаштирган.