Исбилерменлер саны артпақта (uz)



 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли фармонига мувофиқ, Республиканинг барча ҳудудларида Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди.

Бош вазир қабулхоналарига мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда ҳамда аризалар, таклифлар ва шикоятлар турларида бўлиши мумкин.

Қонунда, мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга бўлаши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 майдаги 285-сонли қарори билан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 43-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Котибият мудири ва масъул ходимлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда судга юбориш ҳуқуқи берилди.

Шу билан бир қаторда, қабулхоналарга мурожаат қилган ҳар бир жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатлари қонун билан ҳимояланишига замин яратилди.

Яъни, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонлиқўл туманидаги Бош

вазир қабулхонаси мудири                                     Х.Таумуратов