Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражаси ва “яхши” ҳудудга айлантириш масаласи муҳокама қилинди



 Ҳудудларни барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори қабул қилинди.

 Президентимизнинг мазкур қарори билан “Рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Ушбу низом билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари 2, , 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ аниқланиши белгилаб берилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасининг баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 29 сентябрдаги 02-2765-сон топшириғида “Қониқарсиз” баҳоланган 33 та ва “ўрта” баҳоланган 119 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари 2020 йил 7 октябрга қадар мавжуд ҳолатни яхшилаш, ҳудудни тегишинча “ўрта” ва “яхши” баҳо кўрсаткичларига олиб чиқишга қаратилган таклифлардан, йил якунига қадар ва келгуси йилнинг биринчи ярмида эришиладиган мақсадли кўрсаткичлардан иборат аниқ чора-тадбирлар, муддатлар ва маъсул ижрочилари акс эттирилган амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уининг туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларида муҳокама қилишини ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилигшини таъминлаш топширилган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 30 сентябрдаги 21/1-2133-сон топшириғи асосидаги йўл харитаси ва туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолатига оид асосий кўрсаткичлардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш, уни мунтазам янгилаб бориш ва амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича туман (шаҳар)лар Ишчи гуруҳларнинг таркиби тасдиқланди.

 Қонликўл туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳолатига оид асосий кўрсаткичлардан иборат маълумотлар базасини шакллантириш, уни мунтазам янгилаб бориш ва амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича туман ишчи гуруҳининг таркиби тасдиқланди. Белгилаб берилган топшириқларни сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳнинг йиғилиши ўтказилди.

 Йиғилишда, туманни ижтимоий-иқтисодий рейтингини баҳолаш бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда мунтазам янгилаб бориш, ишчи гуруҳ аъзоларининг вазифаларини белгилаб олиш, амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига киритиш масалалари муҳокама қилинди.