Қонликўл туманидан қанча маҳсулот экспорт қилинди



Қонликўл туманида ижтимоий ҳолатни яхшилаш ва иқтисодий потенциалини  ошириш бўйича олиб борилаётган тадбирлар доирасида 2018 йилнинг 1-ярим йиллигида маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича 2017 йил давомида 5 та корхоналар томонидан жами 155,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

2018 йилнинг 6 ойи давомида янгидан 3 та экспортер корхона ташкил қилинди ва туман бўйича 7 та корхона томонидан 604,2 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

Маҳсулотлар асосан Хитой, Ниегрия ва Европа давлатларига экспорт килинмоқда.