Қонликўлда ўзгача бекат №2



Қонликўл туманининг ижтимоий ва иқтисодий потенциалини ошириш, туман  аҳлининг турмуш даражасини яхшилаш, шунингдек, «Обод қишлоқ» давлат дастури ва ҳозирги замонавий талаблар асосида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Туман худудидаги «Бескўпир» овул фуқаролар йиғинида худуд фуқароларига қўлайлик яратиш мақсадида, миллийликни замонавийлик билан уйғунлаштирган қора уй (утов) лойиҳасидаги бекат барпо этилди.

Бу бекат қорақалпоқ халқининг миллий нақшлари билан безатилган, худуд аҳлининг автотранспортларни кутиши, дам олишлари учун ўриндиқлар солиниб, қўлайликлар яратилган.