«Баркамол авлод» марказидаги бир кун



Давлатимизда ёш ўсмирларнинг билим олишлари учун яратилган шараоитлар ва халқимизнинг талаби билан марказга бўлган талаб ҳам ҳар куни ортмоқда.

Қонликўл тумани халқ таълим бўлими тааруффидаги «Баркамол авлод» болалар марказида бугунги кунда жами 24 йўналиш бўйича тўгаракларда болалар ҳўнар сирларини ўрганмоқда.

Болаларнинг қизиқишларини иноботга олиб ташкил этиши билан туман ҳудудидаги 2, 23, 15, 17-сонли умумтаълим мактабларида марказнинг филиаллари ҳам ташкил этилиб қишлоқ болалари ҳам марказ хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Ўларга марказ тўгаракларига қизиқувчан болаларни аниқлаш, тўгаракларга тортиш ва янги инновацион ғояларни қўллаб-қўвватлаш дастурида олиб борилаётган амалий тадбирлар доирасида туман халқ таълими бўлими ва «Баркамол авлод» болалар маркази билан биргаликда «Тўгараклар ярмаркаси» ташкил этилди.

Ярмаркага асосан туман умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари иштирок этишиб, марказда яратилган шараоитлар, ҳаракатдаги тўгараклар ва бу ердаги ўқув амалий ишлари билан яқиндан танишишди.

Юртимизда ўқувчи ёшларимиздаги фаолликлари, бу ердаги қизиқувиликлардан қўзга ташланади. Асосан қиз болалар учун кастачилик, тўқимачилик, миллий таом тайёрлаш, шунингдек, радиотехник, маданият, экология, компьютер технологиялари ва бошқа йўналишлари бўйича олиб борилган ишлар иштирокчиларда катта тасирлар қолдирди.

Шунингдек, юртимизда ўтказилаётган тадбирлар доирасида иштирок этаётган марказ тарбияланувчилари жорий йил 19-20 октябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ўтказилган фестивальда фаол иштирок этгани учун номинация ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бу ўтказилаётган тадбирлар ўқувчи ёшларнинг янги инновацион ғояларини қўллаб-қўвватлаш ва юзага чиқаришига хизмат қилади.