Хотин-қизларда спорт ҳафталиги



«Спорт саломатлик» мавзусида аҳолининг барча қатламларини ўртасида миллий спорт турлари оммавийлашишига эришиш, соғлом турмуш тарзини сақлашда спортнинг аҳамияти дастурида тарғибот ишлари  жараёнида спорт соҳасида олиб борилаётган тадбирлар доирасида барча жойларда спорт ҳафталиклари ўтказилмоқда.

Қонликўл тумани Хотин-қизлар қўмитаси томонидан жорий йилнинг 5-11-ноябр кунлари «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги» доирасида, туман ҳудудидаги барча фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш уюшмаларида, таълим идоралари билан давлат идораларида хотин-қизлар иштирокида тонги машғулотлар ташкиллаштирилмоқда.

Бундан ташқари, туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизлар ўртасида асосан ҳудудлардаги уюшмаган хотин-қизлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, арқон тортиш, енгил атлетика, бадиий гимнастика, волейбол, стол тенниси турларидан мусобоқалар ўтказилди.

Мусобоқаларда ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Туманда спорт ҳафталиклари давом этмоқда.