Қонликўл туманида 102 нафар оила яраштирилди



Қонликўл тумани ҳудудидаги «Наврўз» овул фуқаролар йиғинида «Оилалардаги ажримнинг олдини олиш» мавзусида очиқ мулоқат ўтказилди.

Суҳбатнинг мақсади, ҳозирги кундаги оилалар ўртасидаги келишмовчиликларни ёшларнинг асосан иккита томоннинг ёши улуғлари келтириб чиқараётигани, уларнинг ёшларнинг ҳаётида зиддиятларнинг келиб чиқиши туфайли оилалардаги ажримларнинг олдини олишни тарғибот қилишга қаратилган.

Шунингдек, суҳбат давомида, оилаларда никоҳдан ўтишдан аввал ёшларни ҳаётга тайёрлаш, тиббий кўрикнинг аҳамияти, ҳаётий келишмовчиликлар сабабли полвинга бориш – қурони каримда гуноҳ эканлиги ҳамда ота-онага, қайнота-қайнона, бир-бирига оила аъзолари билан ўз-аро муносабатидаги ҳурмати, ёшларнинг оилалардаги ўз ўрнига эга бўлиши ҳақида кенг турда тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, мана шундай тадбирларнинг олиб борилиши, тарғибот ишларининг узликсиз турда ўтказилиши натижасида Қонликўл туманидан фуқаролик судига ажрим бўйича келиб тушган 28 нафар оиланинг ҳамда туман бўйича жами 102 нафар оиланинг яраштирилганлиги ҳақида таълумотлар берилиб, тегишли идора ташкилотлардаги яраштириш комиссиялари биргаликда ҳаракат қилишда олиб бориладиган тадбирларни бундан кейин ҳам кушайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Суҳбатда, «Наврўз» ОФЙ бошлиғи Б.Қайпназаров, туман «Оила» маркази бошлиғи Э.Балтабаева, туман ФҲДЁ бўлими бошлиғи П.Авезова, «Ешим ахун» жоъме масжиди имом катиби Н.Наимов, туман адолат бўлими ходими Б.Матчанова ҳамда «Наврўз» овул фуқаролар йиғини мутаҳассиси Ж.Серкебаевалар иштирок этишди.