Туманимиз палвонлари



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 сентябрь кунги жисмоний тарбия ва спорт масалаларига бағишланган йиғилиш топшириқларига мувофиқ, ҳар йили оммавий спорт тадбирларининг белгиланган республика режаси асосида барча жойларда спорт турларидан мусобоқалар ҳафталиклар ўтказилмоқда.

Қонликўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман ҳудудидаги фуқаролар билан уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг кураш туридан мусобоқа ташкиллаштирилди.

Мусобоқанинг мақсади асосан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзинии шакллантиришда спорт турларининг оммалашшишига эришишга қаратилган.

Мусобоқа давомида, турли салмоқ категориялари бўйича йигитлар ва қизлар ўз-аро беллашди, йигитлар ўртасида Насратдинов Даўит 27 кг салмоқ, Аширбаев Қаллибек 42 салмоқ, Аяпбергенов Рамазан 46 кг салмоқ, қизлар ўртасида Садатдинова Элмира 44 кг салмоқ, Оралбаева Дилфуза 57 кг салмоқ категориялари бўйича биринчи ўринни олишга эришди.

Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Ш.Ф.Мўминжанов, Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг  Қ.Ш.Реймовлар билан туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи С.Абдираманов иштирок этди.