Ишчи гуруҳ аъзолари Қонликўлда



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15-16  ноябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган сафари давомида берилган топшириқларига мувофиқ, барча жойларда ижтимоий ва диний муҳитни ўрганиш бўйича Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бўлими мудири Ҳ.Ишматбеков, Қорақалпоғистон Мусулмонлар қазияти қози ўринбосари Б.Разовлар таркибидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қонликўл туманида бўлиб, барча фуқаролар йиғинларида  профилактика инспекторлари, имом, кўча бийлари, мутаҳассислар билан ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Мулоқотларнинг мақсади, аҳоли ўртасида ижтимоий ва диний муҳитни ўрганиш, эрта никоҳнинг олдини олиш, шаърий никоҳнинг аҳамияти, миллий қадириятларимизга ёт иллатларнинг одамзотга ва халқимизга кери таъсирини, келажак авлодларга, аҳолининг барча қатламларига тарғибот қилишга қаратилган.

Мулоқотлар давомида, тегишли идора, ташкилотлар биргаликда киндик қонимиз томган она еримизни асраб-абайлаш, эрта никоҳнинг оқибати, келажакка кери таъсири, ёшлар ўртасида ҳаётий келишмовчиликлар туфайли битта никоҳдан ажралмай туриб иккинчи никоҳга ўтиши, никоҳдан аввал тиббий қўрикдан ўтиши, шаърий никоҳнинг аҳамияти, шет элларга ишлаш истагида чиққан  ёшларнинг миллатимизга ёт иллатларга, оқимларга аралашиб қолиши натижасида ғаразли ниятларини амалга ошириш бўйича миссионерликга йўл қўймаслиги,  ҳар бир ёшнинг онгига мафкуравий иммунитет тўйғусини шакллантириш бўйича тушунтиришлар берилди.