Ис газидан келиб чиқадиган ҳодисаларнинг олдини олайлик



 

Қорақалпоғистон Республикаси фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳудудий бўлинмалари билан ёнғин хавфсизлиги ҳамда газ таъминоти бўлимлари томонидан «Ис газидан сақланинг», «Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг» шиорлари билан барча жойда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот ишларида ис газининг фойда бўлиши, ўнинг ёқимсиз ҳодисаларининг олдини олиш, ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳолатларига қаратилган.

Ис гази-бу рангсиз бўлиб, ўнинг энг хавфли томони у упка орқали кириб, қонга сўрилади ва қондаги кислород ўрнини эгаллайди. Унинг оқибатида кислород етишмовчилиги гипоксия юз беради. Марказий нерв тизимининг заҳарланишга олиб келган кучли заҳарланиш юз берганда тез биринчи ёрдам кўрсатилмаса инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Заҳарланиш юз берганда одамнинг дам олиши қийинлашиб, ҳаттоки ҳаракатсиз қолиши ҳам мумкин. Заҳарланган одамга биринчи ёрдам кўрсатилганда тоза очиқ ҳавога олиб чиқиш, иссиқ ва тинч хона билан таъминлаш, сут ичириш, ясалма дам берилиши лозим ҳамда 103 телефон номери орқали тез ёрдамга, 104 телефон номери орқали газ тармоқларига, шунингдек, тасодифан хавфли ҳодисалар юз берганда 1050 телефон номерига қўнгироқ қилиб Қутқариш хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тадбирлар давомида, ис гази оқибатида келиб чиқадиган ёқимсиз ҳодисаларнинг олдини олишда барчани биргаликда эътиборли бўлишга чақирди.