Қонликўлда Ватанпарварлик ойлиги



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабр кунги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилар кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5413-сонли фармони асосида, Қонликўл тумани ҳокимлиги, Мудофа ишлари бўлими ва тегишли идора, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда «Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдур» шиори билан Ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда.

Ватанпарварлик ойлигининг мақсади асосан ёшларни ватанпарварлик рўҳида тарбиялаш, фуқаролик жамиятни шакллантириш ва ривожлантириш, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрни ва Ватан ҳимоячилар байрамининг ҳаётда тутадиган ўрнини, аҳамиятини тушунтириш, чақириқгача бўлган ёшларни ватанга садоқатлик рўҳида тарбиялаш, дунё қарашини шакллантиришдан иборат.

Ватанпарварлик ойлиги доирасида таълим муассасаларида «Мардлик ва жасорат» мавзусида очиқ дарслар, маҳаллаларда учрашув кечалари билан ҳарбий кўргазмалар, жойларда туман маданият ходимларининг концерт дастури тақдим этилмоқда.