Қонликўл туманида «Сайёр қабул» ташкиллаштирилди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Админстрацияси маъсул ходими И.Юсупов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳ.Ҳалимов ва бошқада тегишли соҳа раҳбарлари билан биргаликда аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш ва юз бераётган муаммоларга ечим топиш мақсадида Қонликўл тумани «Жайҳун» маҳалла фуқаролар йиғинида «Сайёр қабул» ташкиллаштирилди.

«Сайёр қабул»да аҳолининг ижтимоий турмуш тарзи, ўрин олаётган муаммолар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан жами 16 та турли мазмундаги қабул қилинган мурожаатларда билдирилган таклифлар асосида 12 мурожаат шу ернинг ўзида ечимини топти.

Туман ҳудудидаги давлат идоралари, корхоналарнинг раҳбарлари билан фуқаролар иштирокида ўтказилган қабулда саломатлигини сақлашида даволаниши учун йўлланма олиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни бошлаши учун кредит олиш, турар жойи ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда йўл транспорт хизматлари сифатини яхшилаш масалаларидаги мурожаатларни самарали ечим топиши бўйича тегишли соҳа раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Шунинг билан бирга, тадбир давомида, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг олис ҳудудларидаги фуқароларнинг саломатлигини назорат қилувчи 20 нафар патронаж ҳамшираларига велосипедлар совға этилди. Бу ҳамшираларнинг ишини енгиллаштириб, хизмат сифатининг яхшиланишига хизмат қилади.