Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига яратилган енгилликлар



Ҳурматли Президентимиз эътибори билан ички ишлар уюшмалари соҳасидаги ривожлантириш, соҳанинг моддий техник вазасини мустаҳкамлаш, ички ишлар уюшмаси ходимлари хизмати самарадорлигини янада ошириш йўналишидаги яратилган шараоитлар, фақат гина соҳа ходимлари учун эмас, халқимиз ҳуқуқий маданиятининг ортишига ва турмуш фаровонлашишининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Қонликўл тумани ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимчаси томонидан туман ҳудудидаги аҳолининг ҳуқуқий онгини ва маданиятини, саводхонлигини орттириш, паспорт виз қойдаларининг сақланишини таъминлаш бўйича ўтган йил давомида туман ҳудудидаги 3340 та оилада яшовчи 13 360 нафар фуқароларнинг ҳужжатлари кўрилганида, 91 та паспорт виза қойдаларини бўзган фуқаролар аниқланиб, белгиланган тартибда жарималарга тортилди.

Паспорт виза қойдаларининг сақланиши бўйича 16 та идора, корхона, ташкилотлар ва ўқув ўринларига текширишлар олиб борилиб, жами 1734 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари, 61 нафар фуқарога фуқаролик паспортлари йўқолиши ва бошқада ҳолатларга боғлиқ тегишли тартибда фуқаролик паспортлари берилди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги билан биргаликда туман ҳудудидаги барча идора, корхона ва ташкилотлар, ўқув ўринларида ишловчи фуқаролар ҳақида 2013-2018 йиллар учун маҳсус ишлаб чиқилган график асосида жами 32 080 нафар фуқаро расмийлаштирилиб, фуқароларни янги биометрик паспорт билан таъминлаш режаси 99 фойзга бажарилди.

Бундан ташқари, туман ички ишлар бўлими миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимчаси ишнинг самарадорлигини орттириш бўйича ҳамда фуқароларнинг ижтимоий иҳтиёжларини бажариш мақсадида жисмоний имкониёти чекланган бир қатор фуқароларнинг уйларига бориб фуқаролик паспортлари тайёрланилиб, фуқароларга топширилди.