Қонликўл ёшлари  Ватанпарварлик ойлигида саёхатга чиқишди



Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳсус фармони асосида, «Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш муқаддас бурчдир» шиори билан Ватанпарварлик ойлиги доирасида 2019 йилнинг 8 январ куни Қонликўл тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши билан биргаликда Нукус шаҳрида жойлашган Шимоли ғарбий ҳарбий округига саёхат ташкиллаштирилди.

Саёхатдан мақсад, давлатимизда ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирларда ёшларнинг онгига ҳарбий ватанпарварлик ва юртимиз тақдири учун маъсулият тўйғусини сингдириш, ҳарбий ҳаётга бўлган қизиқувчанглигини ошириш, уларни ҳарбий хизматга тайёрлаб боришига аълоҳида эътибор қаратишдан иборат.

Саёхат давомида ёшларимиз ҳарбий округда хизмат қилаётган аскарларимизга яратилган шарт-шараитлар, ҳарбий техникалар, ички кун тартиби ва ҳарбий ходимларнинг турмуш тарзи билан танишишди ҳамда давлатимизда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга олий ўқув юртларига топширишда бериладиган енгилликлар, ҳарбий ходим касбини танглаш, олий ҳарбий ўқув юртларига кириш бўйича яратилган имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумотлар олди.

Тадбир давомида ҳарбий асбоб-ускуналар билан уларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларимиз қизиқишини орттириб, катта тасуроотлар қолдирди.