«Қорақалпоқ фольклортанув илмининг буюк вакили» мавзусида анжуман



 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта маҳсус таълим ва Қорақалпоғистон Республикаси Таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан Қонликўл тумани 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Филология илмларининг доктори, профессор Қабыл Мақсетовнинг туғилган кунининг 90 йиллиги муносабати билан «Қорақалпоқ фольклортанув илмининг буюк вакили» мавзусида илмий-бадиий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман давомида, «Қ.Мақсетовнинг илмий-ижодий ишлари» мавзусида Ж.Хошниязовнинг ҳамда «Қ.Мақсетов ва қорақалпоқ фольклорининг кичик жанрлари» мавзусида С.Амирланнинг баёнатлари тингланиб, Қ.Мақсетовнинг шогирдлари, уғил-қизлари томонидан профессорнинг ижоди билан ҳаёти, учрашувларини ёдга олдилар, фольклорист ва адабиётчи олимнинг қорақалпоқ меросларини йиғиш ва жорий этишдаги меҳнатлари, олиб борган ишлари бўйича маълумотлар берилди.

Бундан кейин, туман маданият соҳаси ходимларининг концерт дастури билан давом этди.

Анжуманда, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари К.Каримов, Филология илмларининг доктори Ж.Хошниязов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, фольклортанувчи олим С.Амирлан, олимнинг шогирдлари билан уғил-қизлари иштирок этишди.