15 май Халқаро оила куни муносабати тадбирлари



Қонликўл туманида 15-май Халқаро оила куни муносабати билан “Оила” илмий-амалий марказининг туман бўлими комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ, туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 3-сонли мактабгача таълим муассасасида “Менинг оилам-менинг қуёшим” мавзусида учрашув ўтказилди.

Мусобоқанинг асосий мақсади, мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари билан ота-оналар ўртасида оилага тайёргарлик, оила-боғча концепциясини йўлга қўйиш, болалар онгида оила дунёқарашини шакллантиришга қаратилган бўлиб, тадбир давомида оналар билан боғча тарбияланувчилари ўртасида “Менинг оилам-менинг қуяшим” мавзусида рассомлик мусобоқаси ўтказилди.

Шунингдек, 15 май Халқаро оила куни муносабати тадбирлари доирасида, тумандаги “Наврўз” овул фуқаролар йиғинида ёш оилалар ўртасида “Отам, онам ва мен” мавзусида спорт мусобоқалари ташкиллаштирилди.

Спорт мусобоқалари ёшларимизнинг соғлом турмуш тарзида тарбиялаш, жисмоний тарбиянинг саломатлик учун аҳамиятини тарғибот қилишдан иборат.

Мусобоқада ғолиблар аниқланди ҳамда  ташкиллаштирувчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.