Нуронийлар диққат эътиборда



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 1 май кунги « Муборак рамазон ойини муносиб ўтказиш ҳақида»ги қарори талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Фаҳрийларимиз доимий эъзоз ва эътиборда» шиори билан барча ўринларда бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хайрия тадбирлари асосан, ватанимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган ҳурмат ва эътиборни мустаҳкамлаш, муборак рамазон ойи давомида инсонийлик, маънавий поклик, шукурчилик фазилатларини ҳурматлаш, меҳрибонлик, бирлик ва тотувликни улуғлайдиган фазилатларни аҳоли ўртасида тарғибот қилиш ҳамда  ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш, маҳаллаларда меҳр-шафҳат, ўз-аро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган.

Қонликўл тумани ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман мактабгача таълим бўлими билан биргаликда туман худудидаги кам таъминланган оилалар билан ёлғиз яшовчи нуронийлар, уруш ва меҳнат ветеранлари билан боқувчисидан айрилган оилаларнинг уйларига бориб, турмуш шароитини ўрганди.

Туман худудидаги  фуқоралар йиғини худудларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уйларига бориб аҳволидан хабар олинди ҳамда муборак рамазон ойи билан табриклаб, озиқ-овқат маҳсулотлари билан совғалар берилди.