Фуқаролар йиғинлари сайловлари якунланди



Қорақалпоғистон Республикасы Конституциясининг 99-моддасига мувофиқ, «Фуқароларнинг ўзин-ўзи бошқариш уюшмалари ҳақида»ги Қорақалпоғистон Республика Низомининг 23-моддасига асосланиб, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раисларининг вакиллик муддатининг 2019 йил май ойида тамомланишига боғлиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 15 феврал кунги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсақоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида»ғи КҚ-507-III-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғини бошлиғини (оқсақолини) сайлови тадбирлари график асосида, белгиланган жойларда ўтказилди.

Қонликўл туманида фуқаролар йиғинлари бошлиқларини (оқсақолини) сайлов тадбирлари давомида, ҳудуддаги

«Қонликўл» посёлка фуқаролар йиғинида ўтказилиб, сайлов низоми талабларига мувофиқ, Артыков Шарибай Қалбаевичнинг кандидатураси қўллаб-қўвватланиб, лавозимга тайинланди.

«Наврўз» овул фуқаролар йиғинида ўтказилиб, сайлов низоми талабларига мувофиқ, Туржанов Орынбай Аяғановичнинг кандидатураси қўллаб-қўвватланиб, лавозимга тайинланди.

Қонликўл тумани ҳудудларида барча 11 фуқаролар йиғинлари бошлиқларини (оқсақолини) сайлов тадбирлари якунланди.