Қонликўлда кучли шамол оқибатлари бартараф этилмоқда



Қонликўл туманида 2019 йил 14 май куни кечки саот 17.30-18.00 оралиғида бўлиб ўтган кучли шамол оқибатида туман марказидаги Ғәрезсизлик кўчаси 6 турор жой бостирмасининг 560 м кв майдонидаги шифери учиб тушди. 

Жабрланганлар йўқ. Ҳудуддаги узилишга тушган электр энергияси 2 саот ичида қайта тикланиб, туман марказида электр энергияси билан таъминланди.

Ҳозирги вақтда кучли шамол оқибатлари бўйича турор жой бостирмаларига тегишли соҳа ходимлари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.