Тадбиркорлар мурожаатлари ечим топмоқда



 Қонликӯл тумани ҳокимлиги, тумандаги Ӯзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кӯриб чиқиш қабулхонаси мудири Х.Таўмуратов, Қӯӊгирот туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди бошлиғи Н.Абдиҳәкимов, Қӯнғирот туманлараро иқтисодиёт суди судьяси А.Аяпов, Жиноят ишлари бӯйича туман суди раиси Е.Абибуллаев, Маъмурий ишлар буйича туман суди раиси Ж.Аймағанбетова, туман Адлия бӯлими бошлиғи Т.Асанов иштирокида, «Бескөпир» овул фуқаролар йиғинида саёр қабул ташкил этилди. Саёр қабул давомида, шу ҳудуд фуқароларининг, шунингдек, тадбиркорликга бел боғлаган ёш ишбилармонларнинг бир қатор мүрожаатлари тингланди. Жумладан, фуқоро А.Файзуллаевнинг ӯғли тегишли турор жой участкасига қонуний тартибда эгалик этиш масаласи, фуқаро М.Рейимбаев чорва моллари етиштириш мақсадида, Агро банкнинг Қонликӯл филиалидан имтиёзли кредит олишидаги ва фуқаро А.Ҳакимбаев тижорат банкларидан автокредит олиш бӯйича юзага келаётган муаммолари асосида, ӯз мурожаатларини билдиришди. Мурожаатлар бӯйича тегишли соҳа вакиллари тасдиқланган тартибда ӯрганиш олиб бориб, яқин кунлар ичида билдирилган муаммолар ӯз ечимини топади.