Кафелар қачондан ва қандай талабларга жавоб берганида кун-у тун ишлаши мумкин?



          2019 йил 24-июль куни Ӯзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланыш корхоналари ва кӯнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қӯшимча чора-тадбирлар тӯғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2019 йил октябрдан бошлаб, умумий овқатланиш корхоналари ва кӯнгилочар объектлар, қӯйдаги талаблар ижро этилгандагина, кун-у тун фаолият олиб боришига рухсат этилади.

-умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини берувчи видеокузатув тизимини ўрнатиш;

-биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудларни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш;

-бинода шовқиннинг рухсат этиладиган шовқин меъёрларига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормаларидан ошмаслигини таъминлаш, шу жумладан, объектларни тўлиқ товуш ўтказмайдиган этиб жиҳозлаш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб-ускуналаридан фойдаланмаслик;

-ёнғин ўчириш воситалари ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами солинган тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;

-бинонинг барча учун кўринарли жойларига ёнғин ва бошқа фавқулодда (тезкор) вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакуация қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни ўрнатиш.

Юқорида кӯрсатиб ӯтилган талаблар ижросини таъминлаган объектларнинг бошлиқлари, Ички ишлар бӯлимларига маълумотнома тақдим этади. Таъкидланганидек, талаблар тӯлиқ ижро этилмаган холатда, тунги вақтда фаолият олиб бориш ман этилади ва тегишли тартибда чора кӯрилади. Агар, тунги вақтда фаолият олиб бораётган объектлар, талабларга риоя қилмаса, тегишли ҳокимликлар томонидан, уларнинг тунги вақтда фаолият олиб бориш хуқуқи бекор этилади.

Б.МАТЖАНОВА,

Туман Адлия бӯлими бош маслахатчиси.