«Дослық» МФЙда сайёр қабул ӯтказилди



  Тумандаги «Дослық» махалла фуқаролар йиғинида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ечимини кутиб турган бир қатор масалалар бӯйича сайёр қабул ӯтказилди.

  Сайёр қабулга, тумандаги Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кӯриб чиқиш қабулхонаси бошлиғи Х.Таӯмуратов, Қонликӯл тумани Давлат солиқ инспекциясы, 4-сектор раҳбари И.Аймуратов, Қӯнғирот туманлараро иқтисодиёт суди судьяси А.Аяпов, Жиноят ишлари бӯйича туман суди бошлиғи Е.Абибуллаев, Маъмурий ишлар бӯйича туман суди бошлиғи Ж.Аймағанбетова, туман Адлия бӯлими бошлиғи Т.Асанов ва «Дослық» махалла фуқаролар йиғини аҳолиси қатнашди.

 Қабул давомида ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари тингланди ва маълум даражада ечим бӯладиган жавоблар берилди. Яъни, фуқаро Н.Насированинг банкдан кредит олишида ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам, фуқаро А.Ибрагимованинг икки фарзандининг ишсизлиги юзасидан қилган мурожаати асосида, унга Бандликка кӯмаклашиш марказига ҳужжатларини тақдим етиши бӯйича маслаҳатлар берилди ва фуқаро Б.Алиевнинг депозит ҳисоб рақамида турган пулларини олишида юзага келаётган муаммоларни тартиблаштириш эса, суд томонидан амалга ошириладиган бӯлди.