Оилавий тадбиркорлар учун янги қадам

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 30 июль кунги «Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш тўғрисида»ги 595-сонли қарори талаблари асосида, республикамизнинг барча ўринларида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади.

 Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилишнинг асосий мақсади, маҳаллардаги фуқароларни оилавий тадбиркорликга тортиш, болаларга таълим-тарбия бериш, мактаб таълимига бошланғич сифатли билим бериш, мактабга тайёрлашдан иборат бўлиб, ҳар бир оилаларда ташкил этишга рухсат этилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш учун кўйидаги маълумотлар билан танишишингизга бўлади:

Лицензия талаб қилинмайди,

Кредит берилмайди,

Давлат хизматлари кўрсатиш марказидан рўйҳатидан (печать, устав берилади) ўтилади,

Муассасада бола сони 25 нафардан ошмаслиги керак,

1 нафар тарбиячи (олий маълумотли педагогик стажга эга), 1 нафар ёрдамчи ва уша ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктлари ҳамшираси бириктирилади,

Қишлоқ жойларда ташкил этилади,

Тадбиркор фойда олиш ҳуқуқига эга,

Муассаса инвентарлар, иш ҳақи, озиқ-овқат давлат субсидиялар ҳисобидан берилади,

Ота-она тўлами давлат баҳосида қишлоқ жойларда 1 нафар болага (62 500 сўм), битти оиладан 2 нафар болага (100 000 сўм) имтиёзлар берилади.

Фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиладиган манзил санитария ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, болаларга якка тартибдаги тадбиркорнинг маълумоти, тажрибаси, саломатлиги, жамиятда тутган ўрни ва даражасига аълоҳида эътибор қаратилади.

Таклиф этилаётган тадбиркорнинг ҳужжатлар тўплами Низом талаблари асосида тайёрланиши маҳаллий ҳокимият вакиллари тузилган ишчи гуруҳ томонидан якуни таклиф этилади.

Қонликўл тумани мактабгача таълим бўлими,

Маълумот учун телефон: (861) 332-17-09