Туман ҳақида

Қонликўл тумани ҳақида

 

Қорақалпоғистон Республикаси марказий туманларидан бири Қонликўл А-380 «Гузар-Бухаро-Нукус-Бейнеў» автомагистрал йўли бўйида жойлашган.

Қонликўл тумани дастлаб Қунград туманининг бўлими бўлиб, 1970 йил 7 декабрда «Ленинабад» тумани бўлиб ташкиллаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Совети Президумининг Фармони асосида 1993 йил 9 январдан бошлаб «Қонликўл» тумани бўлиб ўзгартилган.

Бу ерда олдин «Соркол» номли кўл бўлиб, ўнинг атрофи қалин тўқойзорликда халқ овчилик билан чуғулланиб келишган. Халқ аҳолиси овга чиқиш олдидан овинг қонли бўлсин, овдан бўш қайтмагайсиз ўлжа билан қайтгайсиз тилакларини билдиришган, сўнг, бу ер Қонликўл дея атала бошлаган.

Қонликўл худудида қорақалпоқ халқи 1746 йиллари жойлаша бошлаган.

Уша даврлардан қолган тарихий эсдаликлар – «Уғуз дарё», «Жана қаъла», «Янги жана қаъла»лар 1893 йилда қурилган. Бошмачилар кўтарилиши ҳамда Шуманайнинг сувининг тортилиши туфайли 1901-1902-йиллари бу ердан халқнинг кўпчилиги кўчиб кетган. Тарийхда босмачиларга қарши курашда халқ ўртасидан чиққон Утеш ботир лашкар йиғиб, курашлар олиб борган. Утеш ботирга худуддаги «Янги жана қаъла»га қуйилган, ҳозирги кунда Утеш ботир номига эсдалик гумбаз қурилган.

Тумандан халқнинг тинчлиги ва озодлиги ор-номуси учун курашган белгили халқ ботирлари (Утеш ботир, Марқабай ботир, Ескене ботир) улуғ алломалар (Ешим ахун, Қази Қасим ахун, Абдираман ахун, Сарсенбай ахун, Абдирашид ахун, Абий ахун, Содиқ имом, Пирмон имом, Ирза имом, Қалжон ахун, Абдирейм ахун, Абдиўалий имомлар), Қуламет жиров, эл фарзанди Куптилеў Нурмуҳаммедов, илмий хизматкорлар билан республикамизни буткул дунёга танитган академик Марат Нурмуҳаммедов, филология илмларининг кандидати, шолининг «Нукус 1» ва «Нукус 2» сортларининг автори Т.Бабаниязов, профессор Ж.Матмуратов, хош овоз талант эгаси А.Шамуратова ва ёзувчи шоирлар (К.Торешов, Н.Торешова, А.Қайпов, Н.Даўлетбаев) камолга келган. Бу қутлуғ диёрнинг тирноғини қўйиб, ажойиб Қонликўл дея аталмиш бинонинг бўй тиклашига ўз ҳиссасини қўшган табаррук инсонларнинг номларини давом эттириш мумкун.

Мана шундай эл фарзандлари ўсиб чиққон бу маскан бугунги куни «Бегжап» қишлоғидан «Арзимбетқум» қишлоғига қадар кенг экин майдонларни ўз ичига олган худуд кундан-кунга чиройланиб янгиланмоқда.

Шаҳар типида қурилган Қонликўл посёлкаси, чимолда-Қўнгрод тумани, чимоли шарқда-Кегайли тумани, ғарбий-шарқда Хўджайли, ғарбий жанубда- Шумонай туманлари билан чегерадош.

Туманнинг худудий кўлами 74 409 гектар (шундан экишга яроқли майдони 32 815 гектар) бўлиб, халқи асоан – қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Туманда жами 11 та ўзини-ўзи бошқариш уюшмаларида яшовчи жами халқ 49 700 тани ташкил этади, уларнинг 74% қишлоқларда яшайди.

Халқнинг диярли 100% электр энергияси, 99,9% табий газ, 84,8% тоза ичимлик суви билан таъминланган. Халқнинг ўртача зичлиги 1 кв.кмга – 70 та фуқародан тўғри келади.

Қонликўл туманинг тузилганидан бошлаб, туманга 1970-1972 йиллари Умирбай Қудайбергенов, 1972-1983 йиллари Яқипбай Қурбанов, 1983-1986 йиллари Нийетулла Сейтназаров, 1986-1988 йиллари Сағиндиқ Нийетуллаев, 1988-1992 йиллари Ислам Аминов, 1992-2000 йиллари Жеткиншек Қайпназаров, 2000-2002 йилларда Буркитбай Қидирниязов, 2002-2014 йилларда Толибай Ибрагимов, 2014-2016 йилларда Марат Сайжанов, 2016-йилдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар Мэлс Қосназаров раҳбарлик қилмоқда.

Ҳурматли Президентимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор Фармон ва Қарорлар талаблари асосида, туманнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларини ривожлантириш ҳамда халқ хўжалигининг барча тармоқлари бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Худудда кўплаб бинолар барпо этилиб, қишлоқ хўжаликларида фермер хўжаликлари ташкил этилди, тадбиркорлар томонидан аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи шақобчалар очилиб, худуд аҳлиги хизматлар кўрсатилмоқда.