Коррупция фактлари ҳақида хабар бериш учун боғланиш
ДИҚҚАТ, «ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ»!
Агар Сиз Қонликол туманида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги)га гувоҳ бўлсангиз туман ҳокимлигининг
61-332-16-11, 424-39-82
рақамли «Ишонч телефони» орқали хабардор қилишингизни сураймиз.
Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Ишонч телефонлари» орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.
Унда фуқаролар Қонликол туманида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек туман ҳудудида содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.
Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.
Агар берилаётган маълумотлар юқорида санаб ўтилган ҳолатлар билан боғлиқ бўлмаса ёки туман ҳокимлиги фаолиятига дахлдор бўлмаса, у ҳолда маъсул ходим томонидан унинг хабар юзасидан қаерга мурожаат қилиш кераклиги бўйича тушунтиришлар берилади.
Қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.
Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаат белгиланган тартибда рўйхатга олинади ва билдирги асосида раҳбариятга киритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Манзил: Қонликол тумани Ички ишлар булими
Мустакиллик кўчаси рақамсиз уй
Телефон (қабулхона): 61 332-10-48
Телеграм; QANLIKO'L QA'WIPSIZ RAYON
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонликул тумани хокимлиги ички меҳнат тартиби ҚОИДАЛАРИ