Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 8 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 193-сонли қарори ҳақида

     

       №507/07

     

                                                                       15 июл 2020 йил

 

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 8 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 193-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2020 йил 8 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 193-сонли қарори ижро учун раҳбарликга олинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мазкур қарори билан Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосарлари, Вазирлар Кенгаши аппарати котибиятлари мудирлари, таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўз ваколатига оид тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлашда ижро интизомига риоя қилиш орқали шахсий масъулиятига алоҳида эътибор қаратган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш топширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қонликўл тумани ҳокимлигининг регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туман бўлимлари бошлиқлари ўз ваколатига оид тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлашда ижро интизомига риоя қилиш орқали шахсий масъулиятига алоҳида эътиборни қаратган ҳолда Қонликўл тумани ҳокимлигининг регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.

5. Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосарлари:

туман ҳудудидаги тегишли давлат ташкилоти ва корхоналарнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини ва уларнинг ўз-аро биргаликда ишлашини таъминласин.

Қонликўл тумани ҳокимлигининг Регламенти бузилиши ҳолатларига принципиал баҳо берилиб, ўз вазифасини бажармаган ва ўз ишига масъулиятсизлик билан қарагани учун лавозимли шахсларнинг шахсий жавобгарлиги тўғрисида таклифлар киритсин.

6. Қонликўл тумани ҳокимининг 2018 йил 1 мартдаги "Қонликўл тумани ҳокимлигининг регламентини янги таҳрирда қабул қилиш тўғрисида"ги 276/03-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Қонликўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати (О.Садатдинова), “Қонликўл хабарлари” газетаси таҳририятига (М.Дарьябаев) ушбу қарорни аҳолига етказиш мақсадида кенг ёритиш тавсия этилсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Ҳоким                                                                     Д.Толыбаев